Бу ерда қўштирноқ ичидаги тадбикорлар “Turon Eco Cement” бренди туширилган қопларни ноқонуний йўллар билан ясаттириб, бу қопларга сифатсиз, арзон ва ҳеч қандай синов текширув натижаларига эга бўлмаган цемент маҳсулотларини қўлбола усулда қоплаётган вақтида Бош прокуратура ҳузуридаги департамент Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти ва “Turon Eco Cement” МЧЖнинг ички хавфсиз ходимлари томонидан ўтказилган рейд натижасида сохта “тадбиркорлар” қўлга олинди.  

Ҳозирда воқеа юзасидан сохта тадбиркорларга нисбатан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Жиноят жазосиз қолмайди албатта.

Азиз ҳамюртлар қурилиш материаллари харид қилаётганда қалбаки маҳсулотлардан эҳтиёт бўлинг!

  “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси

Матбуот хизмати