— Ёшим 65 да. Қўқон шаҳрининг Оқ олтин МФЙ да истиқомат қиламан. Ҳозирда халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгаши депутатиман, — дейди Авазбек Мазаидов. — Бир неча йил аввал маҳаллада оқсоқол бўлиб ишлаганимда, минглаб фуқароларга ҳуқуқий кўмак жуда зарурлигини англаганман. Ўшанда ўз маҳалламда бепул юридик маслаҳат берувчи нодавлат ташкилот очишни мақсад қилгандим. Юридик техникумни тамомлаганим ана шу мақсадларимнинг дебочаси. Бир ой аввал маҳаллада мутлақо бепул бўлган юридик марказ очдим. Шу қисқа муддатда эса бошига иш тушган, муаммоли вазиятда бўлган маҳалладошларимнинг 20 нафарига ҳуқуқий кўмак кўрсатдим. Баъзилар бу ҳаракатларимни қандайдир моддий манфаатлар билан боғлади. Аслида ундай эмас. Кўплаб тадбиркорлик субъектларим бор. Эҳтиёжимга етарли. Шунчаки, халқимга, маҳалладошларимга беминнат ва бепул хизмат қилмоқчиман.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, 15 йил аввал ўз фаолиятини бошлаган Фарғона юридик техникуми шу кунгача меҳнат бозорига 3 мингдан ортиқ ҳуқуқшунос кадрларни етказиб берди. Эътиборлиси, уларнинг 65 фоизи айни дамда ўз мутахассисликлари бўйича фаолият олиб боряпти.

Элёржон Эксанов,

Фарғона вилоят адлия бошқармаси

жамоатчилик билан ишлаш бўйича

етакчи маслаҳатчиси.