Тадбир ой бошидан ташкил этилиб, гўшт нархининг қолган қисми саховатпеша чорвадорлар томонидан қопланиши келишиб олинган.
Фурқатлик фермерлар ўзаро маслаҳатлашган ҳолда Рамазон ҳайити байрами кунлари деҳқон бозорида ташкил этилган ярмарка орқали 1 килограмм мол гўштини 30 минг сўмдан сотишни режалаштирмоқда.
Бундан ташқари, ярмаркада бепул ош тузи, тухум, ўсимлик ёғи, ун ва бошқа турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам арзон нархларда аҳолига етказиб берилмоқда.
Бундай тадбирлардан мамнун бўлган туман аҳолиси дуо қилиб, саховатпешаларга миннатдорчилик изҳор этмоқда.