Қайд этилишича, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда олдиндан тезкор-кузатувга олинган фуқаро бошқарувидаги “Damas” русумли автомашина вилоятнинг Данғара туманидаги яшаш хонадонларининг бирига келиб тўхтаб, бир неча шахслар хонадондан қутиларни автомашинага юклаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.
Ушбу автотранспорт воситаси ва хонадон кўздан кечирилганда автомашинада 8 та қутида ҳамда хонадоннинг кириш қисмида 12 та қутиларда хорижда ишлаб чиқарилган ва ноқонуний олиб кирилган аниқланди.
Маълумотларга кўра, олиб қўйилган, чет элдан ноқонуний олиб кирилган, акциз маркалари ва ҳужжатларсиз маҳсулотларнинг умумий қиймати (икки русумдаги 10 000 қути) 150 миллион сўмни ташкил этди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.