ДХХнинг маълум қилишича, муҳандис Ўзбекистон туманида яшовчи 1962 йилда туғилган фуқарога тегишли хонадон ва хусусий боғчада электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани бўйича расмийлаштирилган далолатнома асосида ҳисобланган 1,8 миллиард сўм жаримани камайтириб беришни таклиф қилган. У жарима суммасини 210 миллион сўмга тушириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида муҳандис талаб қилинган пулдан 9 минг АҚШ долларини учинчи шахс орқали олган вақтида қўлга олинди.
Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.