Мамлакатимизда волейбол спорт турини янада ривожлантириш, қўшни давлатлар билан спорт йўналишидаги ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида жорий йилнинг 15-24 август кунлари Фарғона шаҳрида илк маротаба волейбол бўйича эркаклар ва аёллар жамоалари ўртасида Марказий Осиё чемпионати ўтказилади.
Биринчи Марказий Осиё чемпионатида ён қўшниларимиз бўлмиш Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда мамлакатимизнинг эркаклар ва аёллар миллий терма жамоалари ғолиблик учун ўзаро мусобақалашади.
Шунингдек, мусобақа доирасида Марказий Осиё давлатлари ҳакамлари учун семинар-тренинг ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.