Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Шу йилнинг 05 сентябрь куни соат 11:20 ларда Қува тумани ҳудудидан ўтган 4Р-112 "Фарғона ҳалқаси" автомобиль йўлининг 186-кмда "Ҳюндаи" русумли микроавтобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четида тўхтаб турган юк транспорт воситасига бориб урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда