Маъулм бўлишича, қовоқлар Бағдод туманининг Дашт ҳудудида етиштирилмоқда. Ошқовоқларнинг ушбу нави «Пинкин» номи билан аталиб, Америкадан келтирилган.

Таъкидланишича, 2020 йилда ҳудди шу навдаги ошқовоқларнинг бир донаси 33 килогача тош босган ва 2021 йилда уларнинг оғирлиги салкам 40 килограмни ташкил қилган.

Шунингдек, бағдодлик деҳқон мазкур ошқовоқларни Фарғона вилоятидаги меҳрибонлик уйларига ҳайрия қилмоқчилиги айтилган.