Вилояти ҳокими Х.Бозоров Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган тантанали вилоят байрамида —Дунё бўйлаб кўплаб мамлакатларда май ойининг турли кунларида Оналар куни нишонланади. Биз ҳам бу йил май ойининг иккинчи ҳафтасини Фарғона вилоятида Оналар куни сифатида байрам қилсак, байрам қилганда ҳам «Оналарга эҳтиром» байрами номи билан оммавий шодиёна сифатида ўтказсак», — деб таклиф билдирган эди.

Мана шу эзгу ташаббусдан сўнг вилоят бўйлаб юзлаб «Оналарга эҳтиром» тадбирлари, фестиваллар давом этяпти.

Олтиариқ туман Давлат хизматлари маркази ташаббуси билан марказда бугун мана шундай тадбир ташкил этилди. Давлат хизматчиларининг оналари марказга таклиф этилиб, аввало фарзандлари қандай шароитда ва қай тарзда фаолият олиб бораётганлиги билан бевосита таништирилди. Онажонларга ўз фарзандлари Агентлик тизимида фуқаролар, тадбиркорлар, мижозлар ва ходимларга яратилаётган шароитлар ҳақида гапириб беришди.

Шундан сўнг, марказнинг тадбирлар залида оналарга иззат икром кўрсатилди. Намунали хулқли фарзандларини тарбиялаганликлари учун уларга ташаккурномалар эълон қилинди. Анвойи гуллар жамланган гулдасталар тақдим этилди. Ҳиссиётлар ҳақида биз бирор нима дея олмаймиз. Майли Фотосуратларнинг ўзи сизларга «ҳикоя қилиб» беради...

ДХА Фарғона вилоят бошқармаси ахборот хизмати