Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Божхона ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Қўқон шаҳрида яшовчи, 2002 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Чевролет Cobalt Учкўприк тумани ҳудудида текширилган.

Текширув натижасида автомашина салонидан 4 килограмм 41 грамм «гашиш» моддаси топилган. Шунингдек, мазкур фуқаронинг яшаш манзилидан ҳам 867 грамм «гашиш» мусодара қилинган.

Терговга қадар текширув давомида ушбу гиёҳвандлик воситалари унинг 1980 йилда туғилган тоғасига тегишли экани аниқланиб, у ҳам қўлга олинган.

Маълум қилинишича, гиёҳвандлик воситалари қўшни республикадан ноқонуний олиб кирилган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддаси (контрабанда) ҳамда 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадида тайёрлаш, сақлаш ва бошқалар) билан жиноят иши қўзғатилган.

Уларга нисбатан «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фуқаролардан гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ ҳолатлар ҳақида Давлат хавфсизлик хизматининг 1520 қисқа рақами орқали хабар бериш сўралди. Шахс сир сақланиши кафолатланиши билдирилган.