Вилоят ҳокими япониялик ишбилармонлар делегациясини қабул қилди.
Фарғона шаҳрида қад ростлаётган Экошаҳар ҳудудида 1 гектар майдонда замонавий Япон тиббиёт ва соғломлаштириш шаҳарчаси барпо этиш бўйича қиймати 8,72 млн. доллар бўлган лойиҳани амалга оширишга киришаётган NAGAI Clinic компанияси раҳбари Кожи Нагаи билан мулоқотда лойиҳанинг амалий босқичлари муҳокама қилинди.
Ушбу тиббиёт ва соғломлаштириш шаҳарчаси Япониянинг “Micado Development” компанияси томонидан “Экошаҳар” да 3 гектар майдонда барпо этишга киришилаётган қиймати 15 млн. долларлик “Shogun city” япон боғи, меҳмонхона, ресторанлар мажмуаси билан уйғунлик касб этади. Бугунги учрашувда компания раҳбари Окудa Тaкефуми билан “Fergana Shogun” мажмуаси қурилиши жараёнларига тайёргарлик ҳолати ҳам кўриб чиқилди.