- Вилоят аҳолиси сони  ва унинг ўсиш суръати бўйича мамлакатимизда энг юқори ўринларни эгаллайди (аҳоли сони 3 миллион 850 минг нафар). Бугунги кунда  20 мингга яқин оила уй-жойга муҳтож. 

- Ҳар йили 30 мингдан зиёд  янги оилалар ташкил бўлиши ҳам  уй-жойга бўлган талабни оширмоқда. 

- Сўх,  Олтиариқ,  Тошлоқ,  Қувада ичимлик суви таъминоти даражаси  50 фоиздан паст. Риштон,  Бешариқ,  Қўштепа,  Ёзёвон,  Ўзбекистон туманларида ҳам, аҳвол яхши эмас.

- Вилоятда канализация ва иссиқлик таъминоти тизимлари  етарли ривожланмаган.

- Фарғона,  Қўқон,  Марғилон  ва Қувасой шаҳарларининг марказлашган иссиқлик таъминоти тизими кўп йиллар маблағ ажратилмагани оқибатида издан чиққан.

- 9 минг километр ички йўллар  таъмирталаб аҳволда.

- Сўнгги беш йилда  вилоятда электр энергияси истеъмоли  1,3 баробарга ошгани боис,  электр тармоқлари,  трансформатор ва подстанцияларнинг 40 фоизи таъмирга муҳтож.

- Аҳолининг 1 миллион нафарида  турли хил сурункали касалликлар мавжуд (республика ҳудудлари орасида 1-ўрин). 

-  236 та мактабнинг юкламаси  қувватларидан анча юқори. Келгуси беш йилда ўқувчилар сони  62 мингтага кўпаяди. 

- Вилоятда 160 мингдан зиёд аҳоли ишсиз бўлиб, ҳар йили меҳнат бозорига  қўшимча 50 минг нафар ёшлар  кириб келмоқда. 110 минг оила  доимий даромад манбаига эга эмас.