Маълум бўлишича, Бувайда туманида аёл рашк туфайли, ўч олиш мақсадида олдиндан режалаштириб, ўзининг турмуш ўртоғи билан шаръий никоҳ асосида яшаб келаётган М.Ж.нинг 2012 йилда туғилган вояга етмаган қизи Ф.Ф.ни алдаб, Маслаҳат қишлоғи ҳудудидан ўтган «Ойимтарра» канали яқинига олиб келиб, уни қасддан ўлдириш ниятида номаълум жисм билан бош соҳасига уриб, каналга ташлаб юборади. 

Мудҳиш воқеа шоҳиди бўлган мактаб ўқувчиси қизни ҳаётини сақлаб қолади.

Айни дамда ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Жасоратли ўқувчи Шуҳратжон Янгиевнинг мардона ҳаракатлари муносиб рағбатлантириш мақсадида Фарғона вилоят прокурори ва вилоят ИИБ бошлиғининг буйруғи билан ташаккурнома эълон қилиниб, эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Фарғона вилояти ХТБ Ахборот хизмати