Халқаро анжуман бош ташкилотчиси Аргентинанинг “Voces del viento” халқаро адабий журнали ҳисобланиб, семинарда айнан шу журналда йиллар давомида ижодий ишлари чоп этилган маҳаллий ва хорижий ёзувчи-шоирлар иштирок этади. Конгресс 2021 йилнинг 29 мартидан 4 апрелигача давом этади ва унда ўттиздан ортиқ давлатдан 100 га яқин иштирокчи қатнашади. Ҳар бир иштирокчи асарларидан парча ўқиб беради, шунингдек, хорижий иштирокчилар ўз давлатларидаги айни адабий жараён ҳақида ҳам фикр-мулоҳазаларини билдиради.
Анжуманда Фарғона вилояти, Марғилон шаҳрида туғилган, «Марварид ўлкам» республика танлови ғолиби, ёш носир Шерзод Ортиқов ҳам иштирок этади.