Об-ҳаво шароити туфайли юзага келган форс-мажор ҳолати муносабати билан HY9627 Фарғона — Москва ва HY9616 Москва — Урганч йўналиши бўйича авиақатновлар кечиктирилмоқда.

Қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади:

HY9627 Фарғона - Москва

– Фарғонадан жўнаб кетиш 18:45, Москвага етиб келиш 21:30 маҳаллий вақт билан;

HY9616 Москва – Урганч

– Москвадан жўнаб кетиш 22:45, Урганчга етиб келиш 04:20.

Қўшимча маълумот олиш учун Uzbekistan Airways алоқа марказига (+998-78 140 02 00) мурожаат қилиш сўралди.