Йиллар давомида доимий эксплуатация жараёнларида ГEСнинг кўплаб ускуналари жисмонан ва маънан эскириши натижасида ишлаб чиқариш қуввати пасайган эди.
Президентимизнинг 2017 йил 2 майдаги «2017-2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги 2947-сон ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 октябрдаги «Фарҳод» гидроэлектр станциясини модернизация қилиш тўғрисида»ги 827-сон қарорларига асосан мазкур ГEСни модернизация ва қайта техник жиҳозлаш ишлари амалга оширилди.
Ушбу модернизация ишлари Россия Федерациясининг «Силовые машины» компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилди ва модернизациядан сўнг ГEСнинг амалдаги қуввати 114 МВтдан 127 МВтга оширилди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.