Ўрганиш натижаларига кўра, "Фаринго форте" гигиеник восита бўлиб, “MENGARIS PHARMACEUTICAL” МЧЖ корхонаси томонидан ишлаб чиқарилади.
Тадбиркор ушбу маҳсулотни ишлаб чиқариш учун 2020 йилда қўмитадан рухсатнома, худудий бўлимидан санитария-эпидемиологик хулоса ва мувофиқлик органидан мувофиқлик сертикатларини олиб ишлаб чиқаришни бошлаган.
“MENGARIS PHARMACEUTICAL” МЧЖ ишлаб чиқараётган маҳсулотлари учун олган рухсатнома, санитария-гигиеник хулоса ва мувофиқлик сертификатларида корхона манзили Тошкент вилояти Зангиота тумани Хонобод ҚФЙ Нурли Ҳаёт кўчаси 85-уй кўрсатилган.
Бироқ ҳозирги кунда Тошкент шаҳар Янгиобод тумани Оҳанграбо 1 манзилида фаолият юритмоқда ва маҳсулотларни ушбу манзилда ишлаб чиқармоқда.
Тадбиркорга амалдаги қонунчиликка кўра, корхона биноси янги манзилга кўчирилганда янги ишлаб чиқариш манзилига қайта рухсатнома олиши лозим экани тушунтирилди.
МЧЖ раҳбари ўз ташаббуси билан янги ишлаб чиқариш манзилига рухсат этишга оид хужжатларни қайта расмийлаштиргунга қадар фаолиятини вақтинчалик тўхтатди.
Ижтимоий тармоқда муҳокама бўлган видео бўйича қўмита мутахассислари томонидан жойига чиқиб ўрганилганда, тадбиркор ҳақиқатдан ҳам ушбу видео “MENGARIS PHARMACEUTICAL” МЧЖ корхонасига тегишли бўлиб, бундан 2 йил олдин олинган видео эканлиги ва ушбу ҳолат ҳозирда бартараф этилганини маълум қилган.