Мен ҳам Ўзбекистоннинг Лондон шаҳридаги элчихонасида ташкил этилган сайлов участкасига ўзимнинг конституциявий ҳуқуқимдан фойдаланиш учун келдим. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Президент сайловининг адолатли, очиқ ва шаффоф, пандемия шароитини ҳисобга олган ҳолда ўтказилиши учун барча шароитлар яратилган. Юртимиздаги тенгдошларимиз каби биз хорижда таҳсил олаётган ёшлар ҳам юртимиз келажаги ва фаровонлиги учун овоз беряпмиз.
Юртимизнинг ҳар бир фуқароси ҳаётига дахлдор бўлган бундай сиёсий жараёнда фаол иштирок этиш нафақат ҳуқуқимиз, балки бурчимиздир.
Шохрухбек Тиллабоев,
Лондон Брунел университети магистранти,
«Эл юрт умиди» жамғармаси стипендианти.