Аниқланишича, инсонийликка мутлақо зид мазкур жиноий ҳаракатлар Жиззах шаҳрида яшовчи, боланинг отаси деб айтилаётган шахс А.Б. томонидан фарзандига муттасил равишда содир этилган.
Мазкур ҳолат юзасидан боланинг онаси ИИБга мурожаат этди. А.Б.га 2023 йил 20 декабрь куни ЖКнинг 110 (Қийнаш), 112 (Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея хабар бермоқда Болалар омбудсмани.