Аёл моддий даромад орттириш мақсадида, ўзининг 4 ойлик қиз фарзандини 120 миллион сўм эвазига сотишга келишиб, келишилган пулнинг 5 000 долларини олиб, қизини сотган пайтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Хива шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан ушбу фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми «а» банди (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган.

Чақалоқ эса давлат қарамоғига олинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.