Фарзандларни меҳр билан бағрига босиш — уларга бўлган эътибор ҳамда қўллаб-қувватлашнинг энг оддий ва самарали кўриниши ҳисобланади.

Психологларнинг таъкидлашича, болаларни табассум ва меҳр билан қучоқлаш ўғил-қизларнинг болалик даврида муҳим роль ўйнайди. Боиси бу каби меҳр бериш усуллари шахснинг баркамол ривожланишига ҳисса қўшади. Шу билан бирга ота-она ва фарзанд ўртасида чексиз меҳр-муҳаббат ришталарини мустаҳкамлайди.

Шундай экан, бугун барчангиз ўз фарзандингизни ҳеч бир сабаб изламай, меҳр билан бағрингизга босинг. Айни шу дақиқаларни тарихга муҳрлаб, фотосуратларни бизга изоҳларда йўлланг, деб ёзмоқда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.