Шу муносабат билан Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимида тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Унда Чирчиқ шаҳар ҳокими Санжар Юсупов, халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари Равшан Дастиров, Чирчиқ шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи, майор Шаҳбоз Муҳамеджанов, қутқарувчилар, ҳарбий хизматчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Чирчиқ шаҳар ҳокими С.Юсупов, Чирчиқ шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Ш.Муҳамеджановлар мамлакатимиз тинчлиги ва хотиржамлиги, осойишталиги йўлида доимо сергак, шай турган жасур, мард қутқарувчиларни касб байрами билан табриклади.
Тадбир доирасида ёш авлодни ватанпарварлик ва фидойилик руҳида тарбиялаш, уларнинг бу соҳага бўлган қизиқишини ошириш мақсадида мактаб ўқувчилари ҳамда бир гуруҳ уюшмаган ёшларга фавқулодда вазиятларга қарши чора-тадбирларни тезкор ва самарали амалга ошириш учун энг илғор асбоб-ускунлар, махсус транспорт ва техникалар, қутқарув автомашиналари яқиндан таништирилди.
Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги томонидан Фавқулодда вазиятлар бўлимининг бир гуруҳ фидойи ходимлари фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.