Жавоҳир Синдаров ушбу нуфузли турнирда 10 очко жамғариб, тарихий натижа қайд этди ва Ўзбекистон шарафини яна бир бор юксакларга кўтарди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг спорт бўйича вакили Одил Абдураҳмонов, Спорт вазири Адкҳам Икрамов, Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров, расмийлар, спортчининг яқинлари, кенг жамоатчилик вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Тантанали маросим давомида Давлат мадҳияси янгради. Шунингдек, Бош вазир Абдулла Арипов томонидан Жавоҳир Синдаровни «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирлаш тўғрисида Президент фармони ўқиб эшиттирилди. Шундан сўнг, чемпион Жавоҳир Синдаровни ижодкорлар ва унинг яқинлари қутлашди.
Юртимизда шахмат спортига бўлган юксак эътибор, давлат раҳбарининг тизимли қўллаб-қувватлаши ва ёш истеъдодларни рағбатлантириш сиёсати натижасида бугун халқаро майдонда йирик ғалабалар қўлга киритилмоқда.
Эндиликда у жаҳон тожи учун амалдаги жаҳон чемпионига қарши баҳс олиб боради.