Душанба куни маҳаллий вақт билан соат 07:38 да Филиппиндаги Минданао ороли қирғоғида 7,8 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Аввалроқ Филиппин Фуқаролик мудофааси бошқармаси 15 киши ҳалок бўлганини хабар қилган эди.
“Душанба куни Минданао қирғоғида содир бўлган 7,8 магнитудали зилзила қурбонлари сони 19 нафарга етди, деб хабар берди Фуқаролик мудофааси бошқармаси”, дейилади телеканал хабарида.
ABS-CBNнинг хабар беришича, бошқарманинг расмий вакили Жуни Кастильонинг сўзларига кўра, Сокксксархен ҳудудида 16 киши ва Давао ҳудудида уч киши ҳалок бўлган.
Кастильо шунингдек, ҳозирда етти киши бедарак йўқолганини ва 134 киши жароҳат олганини таъкидлади, деб хабар берди ria.ru.