Бу ҳақда GMA News табиий офатларнинг олдини олиш ва оқибатларини юмшатиш бўйича миллий кенгашга таяниб хабар берди.

Кенгаш маълумотларига кўра, Себу шимолидаги зилзиладан 170 минг киши жабрланган, тахминан 20 минг киши уйини ташлаб кетишга мажбур бўлган.

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, силкинишлар оқибатида баъзи бинолар вайрон бўлган.

Сешанба куни маҳаллий вақт билан 21:59 да 6,9 магнитудали зилзила қайд этилган эди. Кейинчалик магнитудаси 1 дан 5 гача бўлган 2300 дан ортиқ ер силкинишлари қайд этилган. Филиппин вулқонология ва сейсмология институти маълум қилишича, зилзила Бого шаҳридан тахминан 20 километр шимоли-шарқда, 5 километр чуқурликда бўлган.

Себу вилоятида фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Энг кўп ўлим вилоят шимолидаги 90 минг аҳолиси бўлган Бого шаҳрида, шунингдек, Сан-Ремижио ва Меделлин муниципалитетларида қайд этилди, деб хабар берди report.az.