Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Финляндиянинг Турку амалий фанлар университети билан ҳамкорлигида «Ахборот технологиялар ва тадбиркорлик» бакалавриат таълим йўналиши бўйича қўшма таълим дастурининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Дастурнинг ўзига хослиги шундан иборатки, унда талабалар 1+3 шаклида таълим оладилар. Уларга Финляндия компанияларига ишга жойлашиш имконияти берилади. Яъни, дастур иштирокчилари дастлабки 1 йилни Ўзбекистонда ва кейинги 3 йилни Финляндияда ўтказадилар. Шунингдек, Финляндиянинг йирик АКТ компаниялари ва стартапларида амалиёт ўташади.
Дастлабки келишувларга кўра, қўшма таълим дастури бакалавриат босқичида «Ахборот технологиялари ва тадбиркорлик» ҳамда «Бизнес ахборот технологиялари ва тадбиркорлик» таълим йўналишлари бўйича талабаларни қабул қилиши режалаштирилган.
Лойиҳа Европанинг энг йирик инноватор тадбиркори Питер Вастербака етакчилигида амалга ошириляпти, деб хабар беради «Дунё» АА.