Сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Мутахассисларнинг ўзаро ташрифлари, ўқитувчилар ва талабалар алмашинув дастурларини ташкил этиш орқали таълим соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Инновациялар, ахборот-коммуникация технологиялари ва фармацевтика саноати соҳаларида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.