Маълум бўлишича, А.А. ва Р.И. хорижда ишлаш мақсадида борган, аммо хусусий бандлик агентлиги томонидан алданган. Натижада улар ишсиз ва маблағсиз ҳолатда қолиб кетган.
Шундан сўнг фуқаролар Ўзбекистоннинг Будапешт шаҳридаги элчихонасига мурожаат қилиб, ватанга қайтиш учун ёрдам сўраган.
Масала тегишли идоралар билан ҳамкорликда ҳал этилди ва Меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан авиачипталар харид қилиниб, ҳамюртларнинг Ўзбекистонга қайтиши таъминланди.