Ундан давлат фойдасига 66 900 000 сўм жиноий жарима ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Муборак туман бўлими иш юритувига келиб тушган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг номида бўлган барча мол-мулкларини аниқлаш мақсадида “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 21-моддаси талабига асосан Бюронинг “МИБ портал” тизимли дастури орқали электрон онлайн сўровномалар юборилган.
Давлат ижрочиси томонидан қарздорга бир неча маротаба огоҳлантиришлар берилиб, ижро ҳужжатида кўрсатилган талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун муддат берилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор Б.А. дан жиноий жарима тўлиқ ундирилиб, ижро иши юритиш тамомланган.