Чилонзор тумани ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига 41 ёшли Маҳбуба Д. мурожаат қилиб, жорий йилнинг 14 март куни унинг 19 ёшли ўғлига авиачипта харид қилишда ёрдам беришини ваъда қилиб, 2.771.000 сўм олган Сирдарё вилоятилик 24 ёшли Шохжаҳон Н.га нисбатан чора кўришни сўради.
Шохжаҳон Маҳбубага муддати ўтиб кетган чиптани бериб, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.
Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси