Фирибгарликда айбланиб Туркияда қўлга олинган аёл Ўзбекистонга депортация қилинди. Бу ҳақда Истанбулдаги бош консулхона хабар берди.
Ўзбекистон ва Туркия Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқароларнинг кўп миқдордаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштиришда айбланиб, 2016 йилдан буён Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувда бўлган,1957 й. т. Рита Ҳалилова жорий йилнинг 13 январь куни Истанбул шаҳрида қўлга олинган эди.
23 январь куни Рита Ҳалилова Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси дипломатлари иштирокида Истанбул халқаро аэропортидан Ўзбекистонга депортация қилинди.
Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиш сўралаган.