Аризасида ёзилишича, шу йилнинг 2 июль куни Сариосиё тумани «Сарижўй» маҳалласида яшовчи, Х.Б исмли шахс Ё.Гнинг қизининг суратларини ижтимоий тармоққа жойлаштирганини, суратларни ижтимоий тармоқдан ўчириши учун телефон рақамига 300.000 (уч юз минг) сўм пул ўтказишини талаб қилган.
Ё.Г унинг айтганини қилиб, 300.000 (уч юз минг) эмас, 100.000 (юз минг) сўм пул ўтказган. Бироқ Х.Б расмларни ўчирмаган.
Ҳолат юзасидан, 10 июль куни Х.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.