Ҳодиса Атлантика океани соҳилидаги Помпано-Бич шаҳрида юз берди. ОАВ маълумотларига кўра, қўшни шаҳардан келиб тушган чақириқдан кейин ҳаракатланган вертолёт турар-жой биноси устига қулаб тушган.

Бровард округи шерифи маълумотларига кўра, бортдаги шифокор ҳалок бўлган, экипажнинг икки аъзоси касалхонага ётқизилган.

Шунингдек, ерда яна икки киши жароҳатлангани аниқланди, деб хабар беради mir24.tv.