Ҳайдовчи Паско округидаги ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бошқарувни йўқотиб, дарахтга бориб урилган.

Метеорологлар аллақачон бу тўфонни “мисли кўрилмаган ҳодиса” деб аташди, чунки у ҳар йили Флорида штатининг жанубий марказий қисмида эмас, балки штатнинг шимоли-ғарбида содир бўлди. Губернатор Рон Десантис фавқулодда ҳолат эълон қилди. 30 та округ аҳолисини эвакуация қилиш тавсия қилинди. Айрим ҳудудларда сув сатҳи тўрт метрдан кўпроққа кўтарилиши башорат қилинмоқда.

Сониясига 60 метр тезликда эсаётган шамол 300 мингга яқин истеъмолчини электр энергиясиз қолдирди. Ана шундай омиллар сабаб АҚШда 930 дан ортиқ авиарейслар бекор қилинди, деб хабар беради mir24.tv.