Ҳудудий электр тармоқлари АЖнинг хабар беришича, масъуллар воқеа жойига чиқиб, ҳолатни ўрганди.

Аниқланишича, узлуксиз ёмғир ва кучли шамол таъсирида электр тармоғида носозлик юзага келган. Авариявий ҳолат қисқа вақт ичида бартараф этилган бўлиб, ҳозирда ҳудудда электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланган.

Шунингдек, аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида қишлоқда янги темир-бетон устунлар ўрнатиш ва тармоқларни янгилаш ишлари давом эттирилмоқда.

Фуқаро томонидан 3 бош чорва молининг нобуд бўлгани юзасидан билдирилган моддий зарарни қоплаш масаласи бўйича эса, амалдаги қонунчиликка кўра, зарарни баҳолаш ва ундириш ваколатли суд органлари томонидан ҳал этилиши маълум қилинди.

Мурожаат эгасига низони суд тартибида кўриб чиқиш ҳуқуқлари юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.

Компания маълум қилишича, барча масалалар қонун устуворлиги асосида ҳал этилади.