“Дунё“ ААнинг хабар беришича, музокаралар чоғида компания раҳбари Ўзбекистонда испан технологиялари ва брендидан фойдаланган ҳолда шаҳар, шаҳарлараро ва сайёҳлик автобуслари, микроавтобуслар ишлаб чиқаришни ташкил этишда ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор эканлигини билдирди.
Шунингдек, Тошкент автопаркларидан фойдаланишдан чиқарилган “Mercedes Conecto” русумли автобусларни электробусларга айлантириш лойиҳасига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида Испания томони рақобатбардошлик ва маҳаллий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда “SamAvto” заводи негизида қўшма лойиҳасини босқичма-босқич ишлаб чиқиш таклифини билдирди.