Компания вакилларига дастлаб банк тизими ва мамлакатдаги макроиқтисодий шароитлар ҳақида маълумот берилди. Учрашув давомида капитал бозорини ривожлантиришда Марказий банкнинг роли ҳамда мамлакатдаги хусусийлаштириш жараёнлари, айниқса, давлат банкларининг хусусийлаштирилишига доир масалалар муҳокама этилди.

Шу билан бирга, компания хусусийлаштириш борасида хорижий давлатларда амалга оширган муваффақиятли лойиҳалари ва тажрибаси билан ўртоқлашди ҳамда халқаро молиявий бозорларга чиқиш, хорижий инвесторларни жалб этиш юзасидан ўз хизматларини таклиф қилди, деб хабар беради Марказий банк матбуот хизмати.

Маълумот учун: «Franklin Templeton» 1947 йилда Нью-Йоркда ташкил этилган глобал инвестиция компанияси бўлиб, асосий фаолият йўналиши капитал ва активларни бошқаришга қаратилган. Компания томонидан бошқариладиган активларнинг умумий қиймати 1,4 триллион доллардан зиёдни ташкил этади ва унинг 100 дан ортиқ офислари 30 мамлакатда фаолият юритади.