Ташрифдан асосий мақсад – таълим соҳасидаги бир қатор қўшма дастурларни амалга ошириш, дарс жараёнларига замонавий услубларни татбиқ этиш, бу борада талабалар ва ўқитувчилар ўртасида тажриба алмашинувини амалга ошириш ҳамда бошқа кўплаб лойиҳалар муҳокамасидан иборат.

Бундан аввал, Франция Руан Нормандия унивецитети ҳамда «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети ўртасида 3 йиллик ҳамкорлик меморандуми онлайн тарзда имзоланган эди. Шунингдек, 2021 йил ноябрь ойида Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида томонларнинг ўзаро учрашуви ташкиллаштирилиши режалаштириб олинган.

Мазкур ҳамкорлик доирасида «Ипак йўли» халқаро университети билан кенг қамровли таълим ва илмий алоқалар, хусусан, унинг ҳузуридаги, ҳозирда Бухоро туризм маданий мерос техникумининг нуфузли Европа олий таълим муассасаси билан ўзаро алоқаларни ривожлантириш кўзда тутилган.
Учрашув якунида ҳамкорлик меморандумининг онлайн имзолаш маросими бўлиб ўтиб, томонларнинг ўзаро учрашуви 2021 йил ноябрь ойида Бухоро ва Самарқандда ташкиллаштирилиши режалаштириб олинган эди.
Руан университети профессор-ўқитувчилари Франция-Ўзбекистон ўртасидаги таълим соҳасига оид қўшма дастурлар доирасида Икки кун давомида иш олиб боришади.