ВВСининг хабар беришича, ҳакамлар ҳайъати раиси америкалик режиссёр Спайк Ли бўлиб, унинг ватандоши Жоди Фостер кинодаги катта хизмати учун бериладиган “Фахрий олтин Пальма”ни олади.
Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, давом этаётган пандемия туфайли фестивал қатъий санитария чоралари остида ўтказилмоқда. Ташкилий қўмитанинг қарорига биноан фильм намойиш этиладиган жойларда бўлиш учун ҳар 48 соатда коронавирус тестини топшириш ёки Европа Иттифоқида тасдиқланган дорилар билан эмланганлик тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этиш керак.