Вазирлик хабарига кўра, филиалнинг асосий мақсад ва вазифалари Ўзбекистон бозорида бевосита ёки билвосита иштирок этаётган ҳар қандай Франция компанияси ходимларини, шунингдек улар тайинлаган вакилларини ва улар билан боғлиқ ҳолда ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахсни ва бошқа давлат ёки хусусий ташкилотларни бирлаштириш ҳисобланади.
Шунингдек, уюшма филиали клуб аъзолари ўртасида профессионал алмашиниш ва шахсий мулоқотга кўмаклашишга доир тадбирларни амалга оширади.