Чекловлар жамоат транспорти, хиёбонлар, пляжлар, кутубхоналар ва мактабларга тегишли. Ушбу чора, биринчи навбатда, болаларни пассив кашандаликдан ҳимоя қилишга қаратилган. Ҳукуматнинг асосий мақсади 2032 йилга бориб чекувчилар сонини 5 фоизга камайтиришдир.

Франция Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ҳар йили мамлакатда чекиш оқибатларидан 75 минггача одам ҳаётдан кўз юмади. Ёмон одатларнинг умумий зарари эса йилига 176 миллиард доллардан ошади, деб хабар беради 24.kz.