2020 йилдан бери муҳокама қилинаётган қонунда шер, йўлбарс ва айиқ каби ёввойи ҳайвонлар иштирокидаги томошалар тақиқланди. Қонун 2024-йилда кучга киради.
Қайд этилишича, ёввойи ҳайвонлардан телекўрсатувлар, тунги клублар ва байрамларда фойдаланиш, мўйна учун кўпайтириш ҳам қонунга зид.
Янги қонун, шунингдек, ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун максимал жазони беш йилгача қамоқ ва 75 000 евро жаримага оширади.
Франция президенти Эммануэль Макроннинг “Ҳаракатдаги Республика” марказий партияси қонунни ҳайвонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги “тарихий қадам” деб атади. Сўровлар шуни кўрсатдики, Франциянинг аксарият аҳолиси ёввойи ҳайвонлардан цирк томошаларида фойдаланишга чек қўйилганини қўллаб-қувватлайди.
Бироқ сайёр цирк эгаси, Франция цирк ҳайвонларини ўргатувчилар касаба уюшмаси раҳбари Уильям Кервич ва уюшма аъзолари қонун устидан судга шикоят қилишлари ва норозилик билдиришларини маълум қилди. Эслатиб ўтамиз, Францияда 120 га яқин цирк эгаси бор, дейилади Deutsche Welle хабарида.
“Бу ўзбошимчалик билан қабул қилинган қонун, чунки бизнинг циркларимизда ҳайвонларга ёмон муносабатда бўлинмайди”, деди Уильям Кервич.