Париж жиноят ишлари бўйича суди уни пассив коррупция ва ноқонуний кампания молиялаштириш айбловларидан оқлади. Бироқ Саркози €100 минг жарима тўлайди ва апелляция берса ҳам жазони ўташини бошлаши керак бўлади.

Айбловчи томонга кўра, Саркози 2007 йилги сайлов кампанияси учун Қаззофийдан маблағ олган ва эвазига унинг халқаро обрўсини яхшилашга ваъда қилган. Суд Саркозининг тўғридан-тўғри маблағдан фойда кўргани ҳақида етарли далил топмади.

Саркози ҳукмни сиёсий деб баҳолаб, «агар мени қамоққа ётқизишса, бошим баланд ҳолда ётаман», деди.

У 2012 йилдан буён бир нечта жиноий ишларда айбдор деб топилган бўлиб, бу галги ҳукм Франция тарихида илк бор собиқ президентнинг қамоқ жазосига ҳукм қилиниши ҳисобланади.