Суратларда NASAнинг икки астронавти Стивен Боуэн ва Уоррен “Вуди” Хобург станция ташқарисида янги қуёш батареяларини ўрнатиш учун коинотга чиққан лаҳзалар ҳам суратларда акс этган.
Қайд этилишича, Халқаро коинот станцияси Ер атрофида ҳар 90 дақиқада айланиб, Ердан Ойгача бўлган ҳамда орқага қайтиш масофасини атиги бир кеча-кундузда босиб ўтади.
Лего эълон қилган тасвирларда Қуёш ва Халқаро коинот станцияси бир-бирига яқин масофада жойлашгандек кўринса-да, аслида станция Қуёшдан хавфсиз масофада жойлашган. Халқаро коинот станцияси Ердан тахминан 402 километр баландликда айланади, лекин Қуёш биздан ўртача 300 000 марта узоқроқда, 150 миллион километр масофада жойлашган, дейилади korrespondent.net сайтида.