Франциянинг "Чассе эт Пече ТВ" телеканалининг суратга олиш гуруҳи томонидан балиқ ови ва саёҳат ҳақида "Глобе-печеурс эн Узбекистан" (Балиқчи-саёҳатчилар Ўзбекистонда) ҳужжатли фильмини суратга олиняпти.
Машҳур режиссёр Паскал Каррон томнонидан суратга олинаётган "Балиқчи-саёҳатчилар" ҳужжатли фильми француз телевидениесидаги катта аудиторияга эга саёҳатчи балиқчиларнинг севимли телекўрсатувларидан бири сифатида тан олинган.
Ҳужжатли фильмни дунё бўйлаб 2 млнга яқин томошабин катта қизиқиш билан кузатади.
"Чассе эт Пече ТВ" канали эса француз тилида эфирга чиқувчи дунёда учинчи энг машҳур ва даромадли хусусий миллий телеканалдир.
Ижодий гуруҳ ўтган йили Хоразм, Бухоро, Самарқанд, Навоий ва Тошкент вилоятларида бўлиб, суратга олиш жараёнларини амалга оширган эди, дея хабар бермоқда Туризм ва маданий мерос вазирлиги.