Биринчи йўловчи чартер рейси 7-сентябрга мўлжалланган. Рейслар Airbus A320 русумидаги самолётларда ҳафтасига бир марта - пайшанба кунлари амалга оширилади.
"Freebird Airlines" — 2000-йилда ташкил этилган, бош қароргоҳи Истанбулда жойлашган турк авиакомпанияси. Авиакомпаниянинг асосий базаси Анталия шаҳри ҳисобланади. Компания Европа ва Туркия ўртасида халқаро чартер рейсларини, шунингдек ички рейсларни амалга оширади.