Мурожаатда келтирилишича, Исроил ҳудудида хавфсизлик масалалари бўйича Фронт орти буйруғи томонидан махсус огоҳлантиришлар берилади. Фуқаролардан ушбу белгиланган расмий кўрсатмаларга қатъий амал қилиш сўралди.

  • Қизил рангдаги огоҳлантириш – бу хавфли вазиятни англатади. Бундай пайтда сиз:
  • Яқиндаги ҳимояланган жой (бомбоубежище/мамат) ёнида бўлишингиз лозим;
  • Ҳаракатланишни чеклашингиз зарур;
  • Сирена эшитилганда, зудлик билан ҳимояланган жойга киринг ва янги огоҳлантириш берилгунга қадар шу ерда қолинг.
  • Кўк рангдаги огоҳлантириш – хавф ўтганини ва ҳимояланган жойни тарк этиш мумкинлигини билдириш учун берилади. Бошпаналар ёнида қолиш шарт эмас.

Муҳим: Ҳар қандай ҳолатда ҳам, расмий органларнинг кўрсатмаларига риоя қилинг ва яқин атрофдаги бошпана жойлари ҳақида аввалдан маълумотга эга бўлинг, — дейилади хабарда.