Исроилдаги Фронт орти буйруғи томонидан ракеталар билан боғлиқ хавф-хатар юзага келган ҳолатда огоҳлантириш тартиби янгиланди.

Унга кўра, ракета ҳужуми таҳдиди бўлса, қуйидаги тартибга қатъий амал қилиш кераклиги сўралган.

1-босқич — Тайёргарлик (~10 дақиқа олдин):

  • Огоҳлантириш сигнали ёки расмий хабар берилгач, паноҳ жойига киришга тайёрланинг.

2-босқич — Сирена ёки сигнал эшитилгандан кейин:

  • Белгиланган вақт ичида ҳимояланган жойга (бомбоубежище/мамат) шошилиб киринг.

3-босқич — Паноҳ жойида қолиш:

Фақат расмий рухсатдан сўнггина бошпанани тарк этиш мумкин. Рухсат берилмагунча чиқманг, — дейилади хабарда.