Натижада кўплаб давлатлар вакиллари, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари ҳам парвозларнинг бекор қилиниши ёки кечиктирилиши, транзит йўналишларининг ёпилиши ва бошқа ташкилий муаммолар туфайли қийинчиликларга дуч келмоқда.
Шу муносабат билан Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон фуқароларига Яқин Шарқ йўналишида режалаштирилган зиёрат, тижорат, дам олиш ва бошқа турдаги хорижий ташрифларни вазият барқарорлашгунига қадар вақтинча кечиктириб туриш тавсия этди.
Айни пайтда чет элда бўлиб турган ватандошлардан вазиятга нисбатан босиқлик ва ҳушёрликни сақлаш, одамлар гавжум жойларга бормаслик, маҳаллий қонун-қоидаларга қатъий риоя қилиш ҳамда Ўзбекистоннинг хорижий дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари билан доимий алоқада бўлиб туриш сўралди.
Фуқаролардан сафарларни режалаштиришда эҳтиёткорлик чораларини кўриш ва расмий манбалар орқали эълон қилинаётган ахборотларга амал қилиш талаб этилади.