Табиат ресурслари вазирлиги томонидан ўрнатилган кузатув камералари ноқонуний чиқинди ташлаш билан боғлиқ навбатдаги ҳуқуқбузарликни тасвирга олди. Бу ҳақида вазирлик расмий манбаси орқали хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳри, Янгибоғ МФЙ ҳудудида фуқаро Ф.С. давлат рақами “10 C 335 БA” бўлган “Дамас” русумли автотранспорт воситасида белгиланмаган жойга чиқинди ташлаган. Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 91ПРИМ 1-моддаси 3-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Ҳуқуқбузар ўзи ташлаган чиқиндини ўзи тозалади ва 1 650 000 сўм миқдорида жаримага тортилди.